"Бетис" ярим ҳимоячиси Карлес Аленья ижара шартномаси якунланганидан сўнг, "Барселона" сафига қайтиши кутилмоқда.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Кике Сетьен футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва унга кейинги мавсумда "кўк анор-рангликлар" сафида ўзини синаб кўриши учун яна бир имконият бермоқчи.

Маълумоти ўрнида, испаниялик хавбек жорий мавсумда 12 та ўйинда майдонга тушган лекин голли вазиятларда иштирок этмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)