"Барселона" клуби бош мураббийи Рональд Куман Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган "Реал"га қарши бўладиган навбатдаги “эл-класико” олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз чиройли ва ҳаяжонли мавсум финалига тайёрмиз. Олдинда “эл-класико”, - деб ёзди голландиялик мутахассис твиттердаги саҳифасида.

29 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 65 очко жамғарган “Барселона” 2-ўринда, 63 очко жамғарган “Реал” 3-ўринда бормоқда. Ушбу жамоалар ўртасидаги бўлажак “эл-класико” 10 апрель куни Мадриддаги “Альфредо ди Стефано” номли стадионда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

“Барселона” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги дастлабки даврада “Камп Ноу”да бўлиб ўтган ўйин 1:3 ҳисобида “қироллик клуби”нинг ғалабаси билан якунланган эди. Ўша беллашувда “Реал” сафида голларни Вальверде, Рамос ва Модрич киритган эди. “Барса”нинг ягона жавоб голига Ансу Фати муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар