"Барселона" ва "Атлетико"нинг собиқ футболчиси бутсаларини михга илди
Туркия терма жамоаси ҳамда "Барселона", "Атлетико", “Галатасарой” клубларининг собиқ футболчиси Арда Туран футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли Туран эндиликда "Галатасарой" клубида спорт директори лавозимида фаолият юритади.
Маълумот учун, Арда Туран Туркия терма жамоаси сафида жами 100 та ўйин ўтказган ва 16 та гол урган. У терма жамоаси билан бирга 2008 йилги Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.
Фикрлар