"Барселона" ва "Бавария" қизиққан футболчи учун МЮ ҳам кураш бошлади

"Ньюкасл" ва "Манчестер Юнайтед" клублари "Марсель" ярим ҳимоячиси Бубакара Камара учун рақобатга киришди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, АПЛ клублари 22 ёшли футболчини ёзда, яъни унинг француз гранди билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида текинга қўшиб олмоқчи.

Бундан аввалроқ, Камарага "Барселона" ва "Бавария"дан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бубакара Камара жорий мавсум “Марсель” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!