"Барселона" ва "Манчестер Сити" ўзаро ўйин ўтказади

"Барселона" ва "Манчестер Сити" ўзаро ўйин ўтказадиган бўлди. Ушбу баҳс ўртоқлик учрашуви мақомида бўлиб ўтади. 

Беллашув 24 август кунида ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувга "Барселона"нинг "Камп Ноу" ўйингоҳи мезбонлик қилади. 

Шу тариқа, Хосеп Гвардиола шогирди Хави бошқараётган жамоага қарши баҳс олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби бу мавсум Ла Лигада 2-ўринни қўлга киритди. Манчестер жамоаси АПЛнинг охирги турида чемпионликни расмийлаштирди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!