"Барселона" ва "Реал" президентлари нимани режалаштиряпти?

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта Европа Суперлигаси бўйича олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапирди.

“Биз тез-тез мулоқот қиладиган Флорентино Перес билан биргаликда ушбу лойиҳани илгари суришда давом етяпмиз.

Бу Европа футболини сақлаб қолишнинг ягона йўлидир. Очиғи, биз миллий лигаларни бузмасдан, лойиҳани Европа футболи доирасига мослаштиришимиз керак. Улар биз учун фундаментал аҳамиятга ега.

Биз қитъа футболини Европа Иттифоқидан ташқаридаги давлатлар қўлига тушишига йўл қўя олмаймиз. ПСЖ ва “Манчестер Сити”да пул босадиган босмахона борлиги аниқ ва биз бунга қарши курашяпмиз.

Бизни нафақат учта клуб, балки сукут сақлайдиганлар ҳам (инглиз клублари) қўллаб-қувватлайди", - деди Лапорта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!