"Барселона" ва "Вильярреал" Ла Лига учрашувини АҚШда ўтказиши мумкин

CHERY AUTO

Ла Лига президенти Хавьер Тебас узоқ йиллардан бери Испания чемпионати учрашувини АҚШда ташкил этиш ғоясини илгари суриб келади. "Sport" нашрининг маълумотига кўра, бу амалга ошириш арафасида.

Tecno

Гап 17-тур доирасидаги "Вильярреал" – "Барселона" ўйини ҳақида кетмоқда. Беллашувнинг асосий санаси 21 декабрь этиб белгиланган. Чемпионлар лигаси ўйинлари бўлмайдиган даврга тўғри келиши ва "Вильярреал" ҳам ушбу мусобақага йўл олгани боис, учрашувнинг нуфузи юқори бўлиши кутилмоқда.

Ла Лига тарихида илк хориждаги ўйин бўлиши мумкин бўлган ушбу ташаббус бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Режани мувофиқлаштириш ва ташкил этиш учун ҳали етарлича вақт бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!