"Барселона" вакиллари Горецка билан учрашишди

“Барселона” ҳамон “Шальке-04” клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецкани сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар вакиллари бу борада Германия терма жамоаси аъзоси билан учрашишган.

Айтиш лозимки, 22 ёшли футболчини нафақат “Барселона”, балки, Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳам ўз сафида кўришни истамоқда. Горецканинг ўзи эса бундан аввалроқ жамоадошларини хавотирга солмаслик учун ҳозирча келажаги борасида ўйламаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Горецканинг гельзенкирхенликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у катта эҳтимол билан ёзда эркин агентга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!