"Барселона" Вальверденинг жамоадаги келажаги борасида расмий баёнот берди

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни мутлақо инкор этди.

“Биз Вальвердега тўлиқ ишонамиз.  Мавсум ҳали жуда узоқ ва биз ўз мақсадимизга албатта эришамиз”, - дейилади клуб расмий баёнонита.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Ла Лиганинг сўнгги 3та турида бор йўғи 2 очко ишлади ва шундан сўнг айнан Вальверденинг истеъфоси борасида миш-мишлар тарқалди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!