Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Виллиан ҳамон "Барселона"нинг диққат марказида бўлиб турибди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра каталонияликлар Виллиан учун “аристократлар”га яна бир бор таклиф билан чиқишга тайёр. Улар бу сафар ушбу трансферга ёзда “Бордо”дан сотиб олган футболчиси – Малкомни қўшишга тайёр.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Барселона” ўтган ёз 30 ёшли бразилиялик футболчини қўлга киритишга жиддий бел боғлаган ва нақд 3 марта “Челси”га расмий таклиф билан мурожаат қилган эди. Аммо, якунда бу трансфер амалга ошмагач, “кўк-анор ранглилар” айнан Малкомни харид қилишган эди.

Маълумот учун, Виллианнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.