"Барселона" Виллианни текинга қўлга киритади

"Челси"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Виллиан ёзда "Барселона" футболчисига айланиши мумкин. 31 ёшли футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2020-йил 30-июнда якунига етади.

Marca нашри хабарига кўра, футболчи "аристократлар"нинг янги келишув бўйича таклифига рад жавобини берди.

Хабар қилинишича, Бразилия терма жамоаси футболчиси шартнома бўйича кўрсатилган бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда аллақачон каталонияликлар билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган.

Шунингдек, "Барселона" Вилланнинг агенти ҳисобланадиган Sport Invest компанияси билан ҳам тузиладиган шартномани шартлари бўйича келишувга эришган. Ушбу трансфердан "Челси"га шартнома муддати якунлангани сабабли товон пули тўланмайди.

Жорий мавсумда Виллиан "кўклар" либосида 23 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голлик узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!