"Барселона" вингери учун мавсум тугаган бўлиши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жароҳати сабаб 3 ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.
Дастлабки ташхисларга кўра, Дембеле олти ҳафтани ўтказиб юбориши керак эди. Бироқ тикланиш даври анча кечикди. Усмон феврал ойида жароҳат олган эди ва ҳалигача майдонга қайта олмади.
Эслатиб ўтамиз, франциялик вингер Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 18 учрашувида қатнашиб, 5 бора рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 5 марта шерикларинига самарали узатма амалга оширди.
Фикрлар