“Барселона” Хави ўрнига бош мураббий топди

“Жирона” бош мураббийи Анхель Мичел “Барселона” устози Хави Эрнандес ўрнини эгаллайди, деб хабар тарқатди таниқли журналист Франсуа Галлардо.

Маълумотларга қараганда, “Жирона”ни Испания чемпионатининг етакчилари қаторига қўшган Мичелнинг агентлари Каталония клуби мутасаддилари билан октябрь ойидан бери уч маротаба учрашган.

Агар мураббий фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй бермаса, каталонияликлар кейинги мавсум олдидан жамоани Мичелга топширадиган бўляпти.

Агар “Барселона” ўйинида мавсум охиригача пасайиш кузатилиб, Хави Эрнандес истеъфога чиқариладиган бўлса, асосий таркибни ёшлар жамоасида ишлаётган Рафа Маркес вақтинча бошқариб туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!