"Барселона" Хави ўрнига Саудиядан мураббий олиб келиши мумкин

"Барселона" бош мураббийи мавсум якунида ўз лавозимини тарк этиши ва клуб аллақачон унинг ўрнига ўринбосар қидираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Хави ўрнига асосий номзодлар "Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ устози Ханси Флик ва "кўк-аноранглилар"нинг иккинчи жамоасини бошқараётган Рафаель Маркес вариантлари кўриб чиқилаётганди. 

Каталония клуби учун учинчи вариант - Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубини бошқараётган  Марсело Гальярдо. Аргентиналик мутахассис "Барселона" раҳбарларига ёқади ва уни бош мураббий лавозимига олиб келиш ҳеч қандай қийинчилик олиб келмайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!