"Барселона" яна бир трансферга яқин турибди

"Лас-Палмас" ярим ҳимоячиси Педри "Барселона"га ўтишга яқин турибди.

Хабарга кўра, Каталония клуби 16 ёшли футболчини 6,5 млн еврога сотиб олади ва бонусларнинг эвазига бу сумма 15 млнгача кўтарилиши мумкин.

Испаниялик футболчи "Барса"футболчисига айланишига қарамай, "Лас-Палмас"да мавсум охиригача тўп тепади ва яна бир йил муддатга узайтирилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Ла Лиганинг янги мавсумида Педри 3 та баҳс ўтказиб, битта ассистлик вазифасини бажарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!