Айни пайтда ижара асосида “Милан” шарафини ҳимоя қилаётган “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далот фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имкониятига эга.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” истеъдодли футболчини трансфер қилмоқчи ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, “Манчестер Юнайтед”га 11 миллион евро миқдоридаги маблағни таклиф этяпти.

“Манчестер Юнайтед” 21 ёшли футболчини тўлиқ трансфер қилишга кўнмади ва Далот келажакда жамоага ёрдам бериши мумкинлигига ишонмоқда. Диогу жорий мавсумда  Италия чемпионатида еттита учрашувда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)