"Барселона" янги Суаресни топди!
"Барселона" 17 ёшли бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Diario Sport нашрининг хабар беришича, Каталония клуби "Атлетико Паранаенсе" футболчиси Витор Рокени ўз сафида кўрмоқчи. Клублар ўртасида аллақачон биринчи алоқалар бўлган.
"Барса" ҳужумчининг янги Луис Суарес бўлиш учун етарли салоҳиятга эга эканлигига ишонмоқда.
Каталония клуби президентининг маслаҳатчиси Деку ва "Атлетико"нинг техник координатори Луис Фелипе Сколари яхши муносабатда бўлгани трансфернинг амалга ошишига ҳисса қўшиши мумкин. Боиси улар бир-бирини 20 йилдан ортиқ билишади.
Қайд этилишича, Роке учун курашда “Барса”нинг асосий рақиблари Премьер-лига клублари ҳисобланади.
2022 йилда ҳужумчи "Атлетико Паранаенсе" сафида барча турнирлар доирасида жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар