"Барселона" ярим ҳимоячиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

"Барселона"нинг 22 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Марк Касадо ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

"Diario AS" хабарига кўра, испаниялик футболчининг кетиши айни пайтда жуда эҳтимолий сценарий сифатида баҳоланмоқда. Манбага кўра, хавбек ҳозирда фаолиятини Саудия Арабистони чемпионати клубларидан бирида давом эттириш имкониятини кўриб чиқяпти.

Жорий мавсумда Касадо барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар тузилган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!