"Барселона" ярим ҳимоячиси жамоадан кетади - Куман тасдиқлади
"Барселона" устози Рональд Куман жамоа ярим ҳимоячиси Карлес Аленьянинг қишки трансферлар ойнаси вақтида клубдан кетишини тасдиқлади:
"Барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳаммаси ҳал бўлгандагина, ушбу трансфер ҳақида тўлиқ мулоҳазаларимни билдириб ўтишим мумкин бўлади. Шуни айта оламанки, клуб раҳбарияти унга янги жамоа излашга рухсат берди. У кетишни хоҳлаяпти", - деди Куман.
Аввалроқ, 23 ёшли хавбекка "Хетафе" ва "Бетис" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар