"Барселона" ёзда бошқа трансфер амалга оширмаслиги мумкин. Сабаб?
Марсело Брозович "Барселона"га ўтмайди.
Каталония клуби "Интер" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқмайди, дея хабар беради "Diario Sport". Молиявий чекловлар туфайли "кўк-анорранглилар" бу келишувни амалга ошира олмайди.
Қайд этилишича, Илкай Гюндоган ва Иниго Мартинес билан шартнома имзолангач, "Барселона"нинг ёзги трансфер компанияси якунига этган. Агар клуб ўтган мавсумни бошқа клубларда ижара асосида ўтказган футболчиларни сота олса, вазият ўзгариши мумкин.
Аввалроқ, Брозович Саудия Арабистонидан "Ан-Наср"га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар