“Барселона” ёзда “Реал”да ўйнаган юлдузни олиб келади
“Барселона” ёзги трансферлар даврида жамоага олиб келинадиган ўйинчилар рўйхатига Анхель ди Марияни ҳам қўшди.
Аргентиналик юлдуз бир неча йил муқаддам каталонияликларнинг ашаддий рақиби – “Реал” шарафини ҳимоя қилган эди.
Айни пайтда Анхель ди Мария “Ювентус”да тўп тепмоқда. Маълумотларга қараганда, туринликлар молиявий муаммолар туфайли тажрибали ўйинчига янги шартнома таклиф қила олмайди.
Ди Мария ёзда Каталонияга эркин агент сифатида олиб келиниши кутилмоқда.
35 ёшли ҳужумкор футболчи жорий мавсумда 17 та учрашувда қатнашиб, учта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар