Асосий мазмунга ўтиш

"Барселона" ёзда Умтитидан бутунлай қутимоқчи

Умтити "Барселона"га ортиқ керак эмас

"Барселона" ёзда А Серия клубида ижара асосида ўйнаётган марказий ҳимоячи Самюэль Умтитидан бутунлай қутула олишига ишонмоқда. Бу ҳақда "Sport" нашри хабар бермоқда.

Бу мавсумда франциялик марказий ҳимоячи “Лечче”даги ўйинлари билан яхши таассурот қолдирмоқда. Самюэль ўз жамоасининг лигадаги сўнгги 20 ўйинидан 19 тасида майдонга тушган. Топ-серия клублари аллақачон Умтитига қизиқиш билдиришган.

29 ёшли мудофаа вакили "Барселона"га қайтишга қарши эмас, аммо "кўк-анорранглилар" раҳбарияти энди унга ишонмайди. Аввалроқ футболчига Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ