"Барселона" ёзда яна бир муҳим трансферни амалга оширмоқчи
"Барселона" ёзда Нико Уильямсни сотиб олишга яна бир бор ҳаракат қилади.
"Атлетик" ва Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямс 2025 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида каталонияликларнинг устувор мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда "El Chiringuito" хабар берди.
"Барселона" футболчини ўтган ёзда қўлга киритмоқчи эди. Бироқ, Уильямс "Атлетик"да қолишга қарор қилди.
Маълумот учун, вингер Ла Лиганинг жорий мавсумида 22 ёшли испаниялик 11 ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар