Асосий мазмунга ўтиш

"Барселона" ёзда йирик трансферни амалга ошириши кутилмоқда

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 0

Ҳужумчи ўзининг собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар фаолиятини яна собиқ жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TMW хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи "Барселона"га қайтиши мумкин. Каталонияликлар ёзда Неймарни қайтариш учун музокара ўтказишмоқчи. Бу орқали клуб йирик харидни амалга оширмоқчи.

Шунингдек, ҳужумчини "Реал" ҳам қўлга киритишга уринаётгани борасида маълумотлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2014-2017 йиллар "Барселона" шарафини ҳимоя қилганди. Шундан сўнг, у Парижга кўчиб ўтганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ