"Барселона"да президентлик сайлови қачон ўтказилади?

"Барселона"га янги президент 2021 йилнинг январь ойида сайланади.

La Vanguardia нашрининг хабар беришича, сайлов 16-17, 23-24 ёки 30-31 январь кунлари бўлиб ўтиши мумкин. Бу борадаги аниқ маълумот 20 декабрь куни маълум қилинади.

Эслатиб ўтиш лозимки, 27 октябрь куни амалдаги президент Жозеп Бартомеу ўз хоҳишига кўра, истеъфога чиққан эди. Унинг вазифасини вақтинча Карлес Тускетс бажармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!