"Барселона"да яхши янгиликлар ҳам бор! Етакчи футболчи клубни тарк этмайдиган бўлди
Усмон Дембеле "Барселона"ни тарк этмасликка қарор қилди.
Вингернинг агенти Мусса Сиссоко "кўк-анорранглилар" директорлари Матеу Алемани ва Хорди Кройфф билан учрашди. Унинг мижози шартномада кўрсатилган 50 миллион евро эвазига клубни тарк этиш бандидан фойдаланмаслигини айтган.
Ҳозир томонлар франциялик футболчининг 2024 йилда тугайдиган шартномасини узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Marca" хабарига кўра, "Барселона" 26 ёшли футболчига 2027 йилгача янги шартнома таклиф қилмоқчи.
"Diario Sport" хабарига кўра, Дембеле клуб тўғри йўлдан кетаётганига ишончи комил ва у билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истамоқда.
Якунланган мавсум Усмон Ла Лигадаги 25 учрашувда 5 гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар