«Барселона»даги «терминатор» сафдан чиқди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри Европа чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги «Бавария»га қарши ўйинда (0:3) оёғининг сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Педрининг майдонга қачон қайтиши ҳали маълум қилинмаган. Шу билан бирга, футболчи «Барселона»нинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барса»нинг кейинги учрашуви 20 сентябрда бўлиб ўтади. Рональд Куман шогирлари Испания чемпионати доирасида «Гранада» билан баҳс олиб боради.
Фикрлар