"Барселона"дан инсонпарварлик намунаси
"Барселона" жамоаси Каталониядаги украиналик қочқинларга ёрдам беради.
"Кўк-анорранглилар" "Қизил хоч" билан ҳамкорликда Каталонияга Украинадан келган оилалар ва уларнинг фарзандлари учун озиқ-овқат коллекциясини ташкил қилади.
Яқин кунларда "Камп Ноу" стадиони ёнида болалар учун махсус қуруқ овқатлар, мева-сабзавот, гўшт, печенье ҳамда шарбатларни қабул қилиш пунктларини очилади.
Клуб қабул қилиш жойларига кела олмаган мухлисларни хайрия қилишга чақирмоқда.
Фикрлар