27 ёшли футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси келгуси йили ёзда ниҳоясига етади. Испан нашрлари тарқатган хабарга кўра, "Бавария" футболчини бир йилдан сўнг бепул қўйиб юбормаслик учун мавсум сўнггида уни трансферга қўяди.

Австриялик футболчининг вакиллари эса каталонияликлар билан бир неча бор музокара ўтказишди. Аммо "Барселона" Алабага ҳозир олаётган маошидек 8 млн евро беришга қодир эмас ва айнан молиявий сабаб мазкур трансфер амалга ошмай қолиши ҳам мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)