Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг трансфер сиёсатига аралашмаслигини айтди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

“Мен ўзим ҳақимдаги миш-мишларга ўрганиб қолганман. Бу ҳақда биринчи марта эшитаётганим йўқ. Клубда бирон нимани ҳал қилганим ҳақиқат эмаслиги бир неча марта ўз исботини топган. Одамлар клубга футболчиларни ва мураббийларни мен ёки отам танлаши ҳақида гапиришади. Бу гаплар одат бўлиб улгурган,  асосийси, мен аслида ҳақиқат қандайлигини биламан”, - дейди 32 ёшли аргентиналик футболчи.