"Барселона"га "Манчестер Сити" футболчиси керак

“Барселона” шу ёз “Манчестер Сити” хавбеки Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, 26 ёшли португалиялик футболчи “кўк-анор ранглилар”нинг асосий трансфер нишонига айланган. Каталонияликлар уни жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айлана олишига ишонмоқда.

Таъкидлаш керакки, Силва мавсум сўнггига келиб ўзининг асосий таркибдаги ўрнини Фил Фоденга бўшатиб берди. Шу сабабли ҳам у жамоасини ўзгартиришга қаршилик қилмаслиги мумкин.

“Барса” раҳбарияти Бернарду учун катта маблағ сарфламоқчи эмас ва шунинг учун “Сити”га португалиялик ҳимоячи Нелсон Семедуни қўшиб бермоқчи. “Шаҳарликлар”да ҳам Семедуга нисбатан қизиқиш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!