"Барселона"га ўтишни хоҳламаган футболчи ким?

"Барселона" клубининг собиқ ҳимоячиси Жереми Матье 2014 йилда "Валенсия"дан “кўк-анор ранглилар” сафига ўтишни хоҳламагани ҳақида гапириб берди.

“Мен “Барселона”га ўтишни хоҳламадим. Чунки каталонияликлардан таклиф келиб тушганида, мен жамоа сардори эдим. Бу ерда ҳамма нарса мени қониқтирарди ва мен “Барселона”да ўринбосар сифатида ўйнашни хоҳламасдим. Шу сабабли “Валенсия” раҳбариятидан шартномани узайтиришни сўрадим. Мен уларга маошимни оширишларини сўрадим, аммо “Барселона” ундан ҳам кўпроқ беришга тайёр эди. “Валенсия” президенти таклифимни рад этди. Кейин кетишга қарор қилдим”, - деди франциялик футболчи.

Маълумот учун, Матье 2014-2017 йилларда “Барселона” сафида тўп сурган. У ушба давом мобайнида жами 62 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3 та гол уришга муваффақ бўлган.

Жеремининг шундан сўнг “Спортинг”га кўчиб ўтди ва 2020 йилда шу жамоада фаолиятини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!