"Барселона"га ёзда 2 нафар аргентиналик ҳимоячи келади

"Барселона" мавсумлар оралиғида ўз сафини Нидерландия чемпионатида тўп сураётган 2 нафар аргентиналик футболчи билан кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Voetbal International нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "Аякс" ҳимоячиси Лисандро Мартинес ва "Фейеноорд" ҳимоячиси Маркос Сенеси “кўк-анор ранглилар”нинг диққат марказида бўлиб турибди.

23 ёшли Мартинес жорий мавсум "Аякс" сафида жами 34 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфери 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

23 ёшли Сенеси бу мавсум "Фейеноорд" сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!