“Барселона”ни ҳеч ким кутмаган мутахассис бошқаришга яқин

  • 26 май, 2021, 21:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси ва миллий чемпионатда бош совринсиз қолган “Барселона” келаси мавсум олдидан катта ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.

Tecno

Хусусан, клуб раҳбари Жоан Лапорта янги бош мураббий олишни истаяпти. Номзодлар қаторида Франк Райкаард ва Хави Эрнандес номи зикр этилаётган эди.

Кутилмаганда яна бир мутахассис рўйхатга киритилди. Ҳозир “Арсенал”ни бошқараётган испаниялик Микель Артета каталонияликлар бошқарувини Рональд Кумандан олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қизиғи шундаки, “Арсенал” бу мутахассис қўл остида премьер-лигада муваффақиятга эриша олмади ва мавсумни саккизинчи ўринда якунлаб, 1996 йилдан бери илк бор Еврокубокларда қатнашиш имкониятидан қуруқ қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!