"Барселона"нинг 17 ёшли футболчиси Испания терма жамоасига чақирилди

  • 30 сентября, 2019, 13:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ярим ҳимоячиси Анссумане Фати Испания терма жамоасининг Евро-2020 саралашидан ўрин олган Норвегия ва Швецияга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибидан жой олди.

Tecno

SER Chain нашри тарқатган хабарга кўра терма жамоа бош мураббийи Роберто Морено 17 ёшли футболчини 40 талик таркибга киритган. Айтиш керакки, ушбу таркиб саралаш учрашувлари олдидан қисқартирилади.

Маълумотларга қараганда Морено 2 октябрь куни “Камп Ноу”да бўладиган “Барселона” ҳамда “Интер” учрашувига ташриф буюрмоқчи. Агар Фати жароҳатидан тўлиқ соғайиб улгурса ва майдонга туширилса, бош мураббий унинг ҳаракатларини кузатмоқчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию