"Барселона"нинг Бастони трансфери учун қанча пул ажратгани аниқ бўлди

"Барселона" "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастонини сотиб олиш бўйича ўз позициясини белгилади.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар футболчи учун 50 миллион евродан ортиқ маблағ тўлашни режалаштирмаяпти. Бироқ миланликлар ўз футболчиси учун камида 70 миллион евро талаб қилмоқда.

Жорий мавсумда Бастони "Интер" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлган.

Маълумот учун, унинг клуб билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!