"Барселона"нинг чемпионлик учрашуви учун қайдномаси эълон қилинди
Каталониянинг “Барселона” клуби бугун Ла Лиганинг 35-тури доирасида ўз майдонида “Леванте”ни қабул қилади. Эътиборлиси, Эрнесто Вальверде шогирдлари агар ушбу ўйинда ғалаба қозонишса, муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиришлари мумкин.
Клуб расмий твиттерида ушбу учрашув учун “кўк-анор ранглилар”нинг қайдномаси эълон қилинди:
Дарвозабонлар: тер Штеген, Силлессен.
Ҳимоячилар: Семеду, Пике, Тодибо, Лангле, Мурильо, Альба, Юмтити, Вермален.
Ярим ҳимоячилар: Ракитич, С. Бускетс, Коутиньо, Артур, Роберто, Аленья, Видаль.
Ҳужумчилар: Суарес, Месси, Дембеле, Малком, Боатенг.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Леванте” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Фикрлар