"Барселона"нинг етакчиларидан бири узоқ муддатга сафдан чиқди

  • 16 сентябрь, 2024, 15:05
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Барселона"нинг янги футболчиси Дани Ольмо кеча "Жирона"га (4:1) қарши беллашувда жароҳат олганди. 

Тиббий текширувдан сўнг унинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Испаниянинг бир қатор нашрлари "Барселона"нинг муҳим футболчиси 4-5 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмаслиги ҳақида ёзмоқда. 

Қайд этиш лозим, Ольмо "Барселона" сафида илк 3 учрашувининг барчасида гол уришга муваффақ бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!