Шартнома ҳуқуқи "Барселона"га тегишли бўлган, аммо ҳозирда "Ницца"да ижара асосида ҳаракат қилаётган Жан-Клер Тодибога француз журналистлари каталонияликларнинг ўз майдонида ПСЖга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлгани хусусидаги савол билан мурожаат этди. 

"Жамоам билан "Ним" ва "Ренн"га қарши ўйин ўтказишимиз керак. Мана мен эътибор қаратишим керак бўлган нарса. Мен ҳозирда "Ницца" футболчисиман. 

"Барселона" ПСЖга қарши жавоб ўйинида керакли натижани қайд эта оладими ёки йўқ, буниси менга қизиқ эмас. 

Уларга бу йўлда омад тилайман. Бироқ, уларнинг мусобақани тарк этиши мени хавотирга солмайди. Бу уларнинг муаммоси, меники эмас", - деди Тодибо. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар