
"Барселона"нинг мағлубиятсиз серияси 21 ўйинга етди
“Барселона” жамоаси Испания чемпионати 15-турида “Вильярреал»”га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Каталонияликларнинг мамлакат чемпионатлари баҳсларидаги мағлубиятсиз серияси 21 ўйинга етди. Вальверде жамоаси 18 ғалаба ва 3 та дуранг қайд этди.
“Барселона” клуби охирги марта ўтган мавсумнинг 31-турида, “Малага”га қарши (0:2) ўйинда мағлуб бўлганди.
Фикрлар