"Барселона"нинг нияти жиддий!

"Барселона" жамоаси ёзда Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришди. "Mundo Deportivo" нашри тарқатаётган хабарга кўра, Лапорта ва Райоланинг муносабати норвегиялик ҳужумчининг Каталония клубига ўтишини таъминлаб бериши мумкин. 

"Кўк-анорранглилар" ёзда фақатгина Холанд трансфери учун пул сарфлаши кутилмоқда. Қолган барча футболчилар клубга эркин агент сифатида келиб қўшилади.  

"Барса" сўнгги ўйинларда кўп гол уришга эришди ва жамоа тобора яхшиланиб бормоқда. Мазкур омил голеадор ҳужумчининг қарорига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, аввалроқ Эрлингнинг ўзи Ла Лигада ўйнаш истаги борлигинини айтганди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!