“Барселона”нинг пули етмай қолди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва келаси йили "Барселона"га ўтиши мумкин, деб ёзади журналист Альфредо Мартинес.

Манбага кўра, каталонияликлар ҳозирда “шаҳарликлар” сўраган 100 миллион еврони тўлай олмайди. 2023 йил ёзги трансфер ойнасида "Барса" яна 28 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Бернардо ўтган мавсумда “Манчестер Сити”нинг барча мусобақалар доирасидаги 50 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!