"Барселона"нинг Родри бўйича янги таклифи "Манчестер Сити"ни қониқтирмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим ҳимоячи Родри Эрнандес “Манчестер Сити” сафида қолмоқда.

Аввалроқ Англия гранди Родри трансфери бўйича “Барселона”дан 65 миллион евро ва қўшимча бонуслар кўринишидаги иккинчи таклифни олгани хабар қилинган эди.

Бироқ журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, каталонияликлар “Манчестер Сити”га 60 миллион евро ва бонуслар таклиф қилган. “Шаҳарликлар” эса 80 миллион евро талаб қилмоқда. Қайд этилишича, “Барселона” вазминликни сақлаб турибди. Томонлар бонус тўловлари эвазига муросага келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Родри Испания терма жамоаси ғолиб чиққан сўнгги жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!