"Барселона"нинг собиқ футболчиси Ла Лига клубига ўтди
Каталониянинг "Эспаньол" клуби ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи Алеиш Видаль билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Айтиш лозимки 31 ёшли испаниялик футболчи эркин агент ҳисобланар эди. Шу сабабли у “Эспаньол”га эркин агент сифатида текинга келиб қўшилди. Томонлар 2023 йилга қадар шартнома имзолади.
Видаль фаолияти давомида "Реус", "Эспаньол В", "Пантракикос", "Побла Мафумет", "Химнастик", "Мальорка В", "Альмерия", "Севилья", "Барселона" ва "Алавес" клубларида тўп сурган. Испания терма жамоасида 1 та ўйинда иштирок этган.
Яна Ла Лигага қайтган “Эспаньол” дастлабки турдан сўнг 12-ўринда бормоқда.
Фикрлар