"Барселона"нинг собиқ футболчиси Нидерландия чемпионатини "ёндирмоқда"
Люк де Йонг 21-асрда Нидерландия чемпионатида гол+пас тизими бўйича пешқадамга айланди - 258 та.
ПСВнинг 34 ёшли тажрибали ҳужумчиси Эредивизионнинг 4-тури доирасида "Го Аҳеад Эаглес"га қарши ўйинда(3:0) 2 та голли узатмани амалга оширди. Жорий чемпионатда форвард гол+пас тизимидан фойдаланган ҳолда 5 (1+4) очко тўплади.
Унинг 21 асрда жамғарилган умумий 258 очкоси бор. Шундан 179 таси гол ва 79 таси ассист ҳисобланади. де Йонг бу натижаси орқали "Аякс" собиқ ярим ҳимоячиси Душан Тадичнинг рекордидан ўзиб кетди. Ҳозирда Туркиянинг “Фенербахче” жамоасида тўп сураётган серб ҳисобида гол+пас тизимида шу пайтгача жами 256 очкоси бор эди. Шундан 137 таси гол ва 119 таси голли узатма ҳисобланади.
Фикрлар