"Барселона"нинг собиқ футболчиси Рафиньяни танқид қилди

TIGGO 2 PRO

Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ футболчиси Ривалдо ҳамюрти Рафиньяни "ЖЧ-2026" саралаш босқичида Аргентина ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан айтган сўзлари учун танқид қилди. "" 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

- Рафинья ажойиб мавсум ўтказмоқда, уни дунёдаги энг яхши футболчилардан бири дейиш мумкин. Бироқ, у рақибни енгишини айтиб, бундай баёнотлар бериши тўғри эмас. Рафинья оғир ўйин бўлишини айтиши мумкин эди. У баландпарвоз гаплар билан чиқди-ю, майдонда ҳеч нарса қила олмади, - дея Ривалдонинг сўзларини келтирди "TNT Sports" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина Жанубий Америка минтақасидан биринчи бўлиб 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!