"Барселона"нинг собиқ футболчисига Марокаш терма жамоасида ўйнашга руҳсат беришмади

Испаниянинг "Алавес" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мунир Эль-Хаддадига Марокаш терма жамоасида ўйнашга руҳсат берилмади.

ESPN тарқатган хабарга кўра ФИФА Марокаш футбол федерациясининг “Барселона” тарбияланувчиси фуқаролигини ўзгартириб бериш борасидаги мурожаатига рад жавобини берган.

Айтиш лозимки, Мунир 2014 йил Испания терма жамоаси сафида расмий учрашувда иштирок этган ва шу боис у энди фаолияти якунига қадар фақат мана шу термада ўйнаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!