“Барселона”нинг трансфери барбод бўляпти

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида ўз сафига “Бетис” ярим ҳимоячиси Гидо Родригесни қўшиб олишни режалаштирган эди.

Клуб мутасаддилари тажрибали ўйинчини ҳам бу трансферга кўндирганди. Лекин бу келишув барбод бўлиш арафасида.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Барселона” Гидо Родригесни ўз таркибига қўшиб олган тақдирда ҳам молиявий имкониятларнинг чегаралангани туфайли уни келаси мавсум учун қайдномадан ўтказишни кафолатлай олмайди.

Ўйин амалиётисиз қолиб кетишни истаматган 30 ёшли таянч ярим ҳимоячиси ўзига бўлаётган бошқа чорловларни ўрганиб чиқадиган бўлди.

Гидо Родригес Аргентина терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Илгари юртидан ташқари Мексикада ҳам ўйнаган футболчи “Бетис”га 2020 йили олиб келинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!