"Барселона"нинг "Тwitter"даги саҳифасига хакерлар ҳужум қилди

Испаниянинг “Барселона” клубининг “Twitter”даги расмий саҳифаси хакерлар ҳужумига учради.

“Goal” нашри хабарига кўра, “Барса”нинг “Тwitter”даги саҳифасида жамоа Анхель Ди Марияни сотиб олганлиги ҳақидаги ёлғон хабар пайдо бўлган.

Бироқ испан ОАВда “кўк-анор ранглилар” “Ливерпуль”дан Фелипе Коутиньони сотиб ололмаётгани боис, ПСЖ футболчиси Анхель Ди Марияни сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ди Мария 2010-2014 йиллар давомида “Барселона”нинг ашаддий рақиби саналадиган “Реал” клуби сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!