"Барселона"нинг универсал футболчисини Гвардиола "Сити"га олиб кетмоқчи

“Манчестер Сити” клуби “Барселона”нинг универсал ярим ҳимоячиси Сержи Робертони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Mundo Deportivo нашрига кўра, майдон марказининг исталган позициясида ўйнай оладиган 28 ёшли испаниялик футболчи “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола ва клуб директори Чики Бегиристайн билан яқин таниш ҳисобланади.

“Барселона” эса “Сити”дан бу борадаги таклифни ўйлаб кўриш учун вақт сўраган. Каталонияликлар қўяётган асосий шартлардан бири бу Сержи Роберто футболчи эвазига алмаштирилмайди, фақат сотилади.

Бегиристайн эса “кўк-анор ранглилар”нинг жавобини кутмоқда. Шундан сўнг томонлар музокараларни бошлашлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!